Намоз вақти

02:43 / 29.01.2020 | Dilorom | 528
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқимаслик у ёқда турсин ҳатто ўз вақтида ўқимаганлик учун ҳам жазо борлигини билдим. Бу дегани намозни қазо қилишми ёки вақт масаласими? Мисол учун пешин намози тақвим бўйича соат 12.40 да бўлсаю, мен уни 14.00ларда ўқисам ўз вақтида ўқилмаган намоз ҳисобланадими? Чунки оила аъзоларимга тушлик тайёрлаб, фарзандларимга ҳам тушлик қилдириб, уларни ухлатгач бемалол шошмасдан намозимни ўқий оламан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешин намозини албатта 12.40 нинг ўзида ўқиш шарт деган гап йук, унинг вақти аср вақти киргунича. Бўлмаса бандаларга қийинчилик бўлиб қолар эди. Аммо илк вақтларида ўқиб олинса ажри кўпроқ бўлади.  Валлоҳу аълам!