Дуо

02:34 / 29.01.2020 | bobotik | 639
Ассалому алайкум! 1.Саждада қилинган дуони фазли ҳақида кўп эшитганмиз. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аъла”ни айтиб бўлиб дунёвий дуоларни қилиш мумкинми (бу ерда нафл намоз ҳақида сўрамоқчиман, фарз намозда қилинмаслигини билиб олдим). Масалан, фарзандларга тавфиқ, ҳидоят сўраб ёки фақат Қуръоний дуолардан бошқаси қилинмайдими? 2.Кечқурун ҳуфтондан кейин витрни ўқиб олган бўлса, (ухлаб қолиб қазо қилмаслик учун), таҳажжудга уйғониб қолса таҳажжудни ўзини ўқийдими ёки ўқиб бўлган бўлса ҳам қайтадан витр ўқиб тугатадими? 3.Таҳажжуд намозига нафл деб ният қилса бўладими ёки таҳажжуд деб ният қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Хизматимиз шартларига кўра саволлар биттадан берилади.

Аслида дуо билан талаб орасида фарқ бор. Дуо қалбий ҳолат бўлиб унда кўпроқ Аллоҳга муножот қилинади, Аллоҳнинг розилиги исталади. Талабда эса дунёвий ҳожатлар сўралади. Шунинг учун дунёвий ҳожатларни ҳожат намозини ўқиб сўраган афзал.

 Валлоҳу аълам!