Нонни эъзозлаб кесиш мумкин емасми?

21:43 / 28.01.2020 | Maftuna | 673
Ассалому алайкум! Савол: Нонни ҳурматлаб ўпса бўладими? Жавоб: Бунинг зарари йўқ. "Дуррул мухтор"да келади: "Нонни ўпишни шофеъийлар жоиз деб айтишган. У мубоҳ бидъатдир. Ҳасан бидъат ҳам дейишган. Уни босишни макруҳлиги нақл қилинган. Бизнинг (ҳанафийларнинг) қоидалари ҳам шунга мувофиқ. Нонни пичоқ билан кесманг, уни ҳурматланг, дейилади. "Ширъатул ислом"да келади: "Нон иложи борича ҳурматланади". Масжид.уз каналидан келибди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз илтимос. Биз бугунги кунда нонни кесиб еймизку ахир.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! . Бу ердаги кесишдан мурод, нонни таҳқирлашдир. Аммо истеъмол мақсадида кесишда зарар йўқ. Чунки бошқа емакларни ҳам кесилади. Шунга қиёсан жоиз, дейилади. Валлоҳу аълам!