Ассалому алайкум! Дугонам турмуш қурганига ўн йилдан ошган. У Самарқанддан Тошкентга келин бўлган. Никоҳ ўқиш учун Самарқанддаги домлага мурожаат қилишганларида дугонамнинг ҳайз ҳолатида эканлигини билиб никоҳ ўқимаган ва Тошкентга келиб домлага мурожаат қилишганда бу ҳолатни ҳисобга олмаган ва никоҳ ўқилган. Йиллар давомида уни бу нарса шубҳага солиб келган. Ҳайз вақтида никоҳ жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз пайтида ўқилган никоҳ дуруст. Кўнгли ҳотиржам бўлсин. Валлоҳу аълам!