Қурбонлик

03:52 / 29.01.2020 | Xalilillo Merganov | 520
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ҳар йил ўзларига атаб қурбонлик қиладилар. Ўшанинг савоби аёлига ҳам бериладими ёки аёл алоҳида қурбонлик қилиш керакми? Ўша қўйни аёли боқиб қараган бўлсачи?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик савобини қурбонлик қилган киши олади. Қурбонлик қилиши вожиб бўлган одам, яъни мулки нисобга етган одам қурбонлик қилиши вожиб. Бу иш эрига ёки аёлига алоқадор эмас, ҳар шахс ўз номидан қилади ва қилгани ўзи учун бўлади. Нисобга етган молингиз бўлса, қўй сўйишингиз керак. Сизга қўй боқиш савоби бўлади.  Валлоҳу аълам!