Ассалому алайкум! 1. Намозни фарз ва суннатларида ҳар “Фотиҳа”дан кейин қўшимча зам сура ўқилади. Шунда ҳар хил зам сура ўқиладими? Масалан, 1- ракъатда “Кавсар” сураси, 2-ракъатда “Ихлос” сураси, 3 ракъатида “Фалақ” сураси, 4 -ракъатда “Нас” сураси қилиб. Мен фақат 1 та “Ихлос” сурасини ўқийман. Бу хатоми?
2. Намоздан чиққанимизда 2 елкамизга салом бериб амин деб чиқамизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ҳар ракъатида бошқа-бошқа суралар зам қилинади. Намоздан чиқиш аввал ўнг томонга, кейин чап томонга салом бериш билан, яъни ҳар томонга “ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, дейиш билан бўлади. Оминнинг маъноси “истижобат қил”, дегани бўлиб, у дуодан кейин айтилади. Валлоҳу аълам!