Турли масалалар

09:57 / 30.01.2020 | Diyora Axmedova | 568
Ассалому алайкум! 1. Кичиклигимизда онам қозон ювиқсиз ётмасин ёмон бўлади дер эдилар. Агар қозонни ювиб қопқоғини ёпиб қўйилса қозон кечқурун ҳажга бориб келади дер эдилар. Шу ростми?
2. Бир отинойи уйга келиб маъруза ўқиганларида аёллар азадор бўлса ҳам қулоғида албатта зираги бўлиши керак деган эдилар. Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос. Олдиндан сизларга катта раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳурматли фойдаланувчи! Сайтимиз қоидасига мувофиқ саволлар биттадан берилади.

Ва алайкум ассалом. Қозоннинг ювуқсиз қолиши озодалик ва саломатликка зарар келтиради холос. Бу учун тайин қилинган катта гуноҳ йўқ. Агар қозонни ювиб қопқоғини ёпиб қўйилса, қозон кечқурун ҳажга бориб келади, деган гап асоссиз ва мантиқсиз гап. Валлоҳу аълам.