Таҳорат

23:36 / 04.02.2020 | Ранобегим | 2057
Ассалому алайкум ва баракатуллох! Тахорат хакида бир нечта саволим бор эди. 1. Тахорат олаётганда нийят килиб "аъузу биллахи минащайтону роджим билмиллахи рохманир рохим" дейилишини коидада ёзилган, лекин биламизки хозирги кунда купчилик хонадонларни хожатхонаси ва хаммоми бир ерда жойлашган табийки тахоратни хам уша ерда раквинада оламиз, саволим тахорат олаётганда нийятни уша ерда айтиш жоизми? (Хожатхонада оллохнинг каломини айтиш гунохку) 2. Саловат, тасбех, изтигфор айтиш учун тахоратли булиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг динини ўрганиб, амал қилишга муяссар қилсин. Тақво юзасидан берган саволингиз учун раҳмат. Ин шаа Аллоҳ динимизни ўрганиш учун қилган ҳар бир ҳаракатимизга ажр бўлади. Сиз сўраган мавзу бўйича аввал жуда кўп марта савол-жавоб қилинган. Шунинг учун "Излаш хизмати"дан фойдалансангиз ажр касб қилган бўласиз. Бемалол ўқиб фойдалансангиз бўлади.