52 маросими ҳақида

03:03 / 05.02.2020 | Хилола | 890
Ассалому алайкум! Яқинда буважоним омонатларини топширгандилар. Шу кунларда 52 кун бўлади. Бизни билишимизча 52 маросимини қилиш йўқ дейилади. Лекин кўпчилик у куни ўқиладиган дуолари бор Қуръондан ҳам ўқиб қўйиш керак дейишяпти. Агар шундай бўлса Қуръондан қайси сура ўқилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ ва бу бидъатдир. У гапни айтган киши шу каби маросимлар билан тирикчилик қилса керак. Валлоҳу аълам!