Эр хотин орасидаги яқинлик

03:02 / 05.02.2020 | Laylo | 1203
Ассалому алайкум ! Ҳар хил жавоблар билан қайси бирига амал қилишни ҳам билмай қолдим. Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилмаса ҳам ва бошқалар билан бемалол мулоқат қилса ҳам бўлади дейилган. Фақатгина намоз ўқиятганида, Қуръон тиловатида ғуслда бўлса бўлди дейилган? Шу ростми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жанобатдан ғусл аслида ибодат учун керак. Чунки ибодатларни бетаҳорат амалга ошириб бўлмайди. Аммо мана шу ибодатлар вақтигача жунуб киши, яъни ғусл қилиш вожиб бўлган киши ғусл қилмай туриб ибодатдан бошқа ишларни, таомланиш, ухлаш ва мулоқот қилиш каби ишларни қилиши жоиздир.  Валлоҳу аълам!