Ассалому алайкум! Оналаримиз ва опа-сингилларимиз учун поклик, покланиш, ибодат қилиш, рўза тутиш, саловат айтиш, пок динимизнинг барча арконларини қилишлари ва эр-хотин муносабатлари ҳақидаги мукаммал қилиб ёритилган китоб ёки китобларнинг номларини айтишингизни илтимос қилардим. Улар учун сотиб олишимиз учун.
– Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳнинг ”Мўъминнинг меърожи”, “Бахтиёр оила”, “Ижтимоий одоблар”, “Нубувват хонадони хонимлари” китоблари. Валлоҳу аълам!