Муҳаммад, Абдуллоҳ ва Аҳмад исмлари

02:52 / 05.02.2020 | Ravshan | 1070
Ассалому алайкум! 1) "Муҳаммад, Абдуллоҳ ва Аҳмад исмлари бор оилада фақат барака бўлади, камбағалчиликка ҳеч қачон дучор бўлмайди", тахминан шунга ўхшашроқ гапни қайси пайтда бир ўқиб қолган эдим. Шу гапларга далил борми ва шунга амал қилса бўладими? 2) Агар юқоридаги гапга аниқ далил бўлса-ю, шу исмлар бошқача келтирилган бўлса, масалан: Нурмуҳаммад, Шермуҳаммад, Шоаҳмад, Мамат. Бу исмлар ҳам юқоридаги исмлар билан тенг кучга эгами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг динимизда ниятга катта аҳамият берилган. Мазкур исмлар қўйилишида ундаги маънолар ният қилинган бўлади, албатта. Мана шунинг ўзи келажакда яхшиликка, аввало Аллоҳнинг розилигига далолатдир. Биринчи саволдаги исмлар асл ҳолати, ана ўша исмлар билан аталиши керак. Агар ундан бошқа бўлса, асл ҳолига қайтариш керак бўлади. Муҳаммад исмидан сўнг, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини қўшимча қилиш жоиз, мисол: Амин, Содиқ кабиларни.  Валлоҳу аълам!