Ассалому алайкум! Ҳайзли аёллар муборак жума ва рамазон кунларини қандай ўтказганлари маъқул? Баъзан шундай улуғ кунларни савобидан қолиб кетаётгандек бўламан. Бу ҳақида ҳадислар борми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Зикр, салавот ва дуолар қилишлари, илм ўқишлари мумкин. Булар ҳам ибодат. Яхшилик қилиш ҳам ибодат, эҳсон қилиш ҳам. Ибодатнинг тури кўп. Валлоҳу аълам!