Тишга брекет

10:32 / 09.02.2020 | Feruza | 714
Ассалому алайкум! Сайтингиздаги савол-жавобда тишларни орасини очтириш қош териш ва улама қилиш каби лаънатланган гуноҳлардан эканлигини ўқидим. ,,Зикр аҳлидан сўранг”да тишни қийшиқлигини тўғрилатиш жоизлиги ҳақида маълумот ўқиган эдим, шунга асосланиб, тишимга брекет қўйдиргандим. Тишларим соғлом, лекин устма-уст чиқиб, қийшайиб қолган эди, шуни тўғрилаш мақсадида брекет қўйдирдим. Тўғрилатиш учун битта тишимни олдиришга ҳам тўғри келди. Бу ишим гуноҳ эмасми? Яъни ,,вашм қилдирувчилар” га кирмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда айтилган тишларни орасини очиш бошқа нарса, уларни бир текисда қилиш учун халал бераётган тишни олиб ташлаш бошқа. Ҳадислаги ҳолат киши ўзини ёш кўрсатиш мақсадида қилади. Тишни олиб ташлаш эса, инсоннинг асил ҳолатига қайтиш, яъни тишлари текис бўлиши мақасадида қилинади. Шунга кўра тўғрилаш учун тиш олдириш жоиз. Валлоҳу аълам!