Кўчага қошни бўяб чиқиш

10:31 / 09.02.2020 | Feruza | 902
Ассалому алайкум! Бир саволга жавобда қош бўяш жоизлиги ҳақида айтилган экан. Қош бўяш ҳам зийнатланиш каби фақат маҳрамлари олдида мумкинми, ёки хина, тен кабиларда шакл бермасдан бўялса, кўчага шундай чиқиши ҳам мумкинми? Яна бир масала, қошни шакл бериб бўялганда одамлар уни ҳаром иш қилган деган фикр боргани учун жоиз эмас экан, агар фақат эри учун, уйда қошини шакл бериб бўяса жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қошни бўяш маҳрамлар олдида жоиз. Шакл бериш ҳам маҳрамлар олдида жоиз. Иккиси ҳам номаҳрамлар олдида ножоиз. Аммо шакл берганда қошни териб олганга ўхшатмаслик керак, нотўғри гумон келтириб чиқмаслик учун.  Валлоҳу аълам!