Ғусл

10:30 / 09.02.2020 | Husnora | 507
Ассалому алайкум! Мен оғирроқ касалликка чалинганман. Яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Даволанишимга узоқроқ муддат талаб қилинади. Аллоҳга беҳисоб шукр шифо топаяпман. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқияпман. Тез-тез чўмилиш соғлигимга жиддий таъсир этиши мумкин. Жунубликдан сўнг ғусл қилмасдан таҳорат олиб намоз ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл сизга мумкин эмаслигини ҳозиқ ва тақволи табиб айтган бўлса, жунубликдан кейин ибодат қилиш учун таяммум қиласиз. То ғусл қилиш мукин бўлгунича таяммум қилиб юраверасиз. Таҳорат қилиш жоиз бўлмайди.  Валлоҳу аълам!