Хотира

03:25 / 26.02.2020 | Rayyona | 754
Ассалому алайкум! Ёшим 25 да, 2 нафар фарзандим бор. Шу кунларда хотирам ёмонлашиб қолди. Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хотирани ривожлантириш учун баъзи амалларни бажариш керак. Мисол учун столингиз устига 10-15 хил предметларни ёйиб қўясиз. Бир минут ичида уларга назар соласиз. Кўзингизни юмиб, ўша предметларни кўз олдингизга келтириб бирма-бир санайсиз. Сўнг кўзингизни очиб текширасиз. Шу машқларни тез-тез қилиб туришингиз ақлни, эътиборлиликни, хотирани яхшилайди. Албатта қон таҳлилини қилдириб туриш керак. Чунки гемоглабин пасайиши ҳам хотирани сустлашишига олиб келади. Ҳамда эндокрин тизими муаммо бўлса ҳам хотирани сусайишига олиб келади. Аёл киши болаларни туққанидан кейин анча-мунча минералларини макро ва микро элементлар, витаминларини йўқотади. Уларни жойига келтириш ҳаёлига ҳам келмайди. Аёл киши ўзини соғлигини биринчи ўринга қўйиши керак. Соғлом бўлиш учун нималарни қилиш керак бўлса шуларни албатта бажариш керак. Ёнғоқ, анжир ва зайтунни истеъмол қилиш, араб хурмоларини тез-тез истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. Ақлни, мияни ҳар доим ҳам зўриқтириб бўлмайди. Мияни ишлатадиган, уни ривожлантирадиган вақтлар бор суткада. Яъни 9-11 гача, 15-17 гача ва 19-21 гачадир. Мана шу вақтлар ичида мияни, хотирани, зеҳнни, онгни ривожлантириш учун олтин даврлардир. Айнан шу вақтларда бирон илм ўрганиш ижобий натижаларга олиб келади.  Валлоҳу аълам!