Ўгай укалар

11:32 / 11.02.2020 | Shoiraxon | 599
Ассалому алайкум! Онам 6 ёшлигимда вафот этганлар. Укам ва мен қолганмиз. Отам кейин иккинчи турмуш қурдилар ва у онамдан иккита фарзанд кўрдилар. Укаларим ҳозир кичкина. Лекин бир танишим улар 12 ёшдан ўтганларидан кейин олдиларида ҳижобсиз юраолмаслигимни ва улар билан қўл бериб қучоқлашиб сўрашмаслигим жоизлигини айтди. Бу ҳақида динда қандай шарҳ бор?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Танишингиз нотўғри айтибди. Сизларнинг отангиз бир ва сиз фарзандлар бир-бирингизга маҳрам бўласизлар. Сизлар ота бир ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланасиз. Улар балоғатга етганидан кейин улар олдида ҳижобланишингиз фарз бўлмайди. Танишингизнинг бу гапи ота-оналари мутлоқ бошқа-бошқа бўлганларга тегишли.  Валлоҳу аълам!