Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин. Оиламиз катталари маййит тепасига таҳорат билан киришни тавсия этишган. 1)Маййит тепасига ҳайзли аёллар киришимиз мумкинми? 2)Маълумки, маййит атрофида аёллар Аллоҳга ҳамд, саловот ва қуръон ўқийдилар. Бундай холатларда ҳайзли аёллар зикр ва Қуръон тиловатларга қўшилиши мумкинми? Бизнинг бетаҳорат эканлигимиз тиловат ва қироатларнинг мукаммаллигига путур етказмайдими? 3)Ҳайзли ҳолатда ғассолга ёрдам бериш мумкинми (албатта маййит яқин инсонимиз бўлиши мумкинлигини назарда тутяпман) бу маййитга озор бермайдими? Саволларим саёзлиги учун узр сўрайман.Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Сайтимизнинг хизмат кўрсатиш шартига кўра саволлар биттадан берилади. Маййитнинг тепасига ҳайзли аёллар кирмайди, дейилган фиқҳий манбаларда. Валлоҳу аълам!