Ассалому алайкум! Уйимиздаги деворга фарзандларим ҳарфларни, сонларни, ҳайвонларни бошқа тилларда ўрганиши учун рангли плакатлар ёпиштириб қўйган эдик. Уларда ҳайвонларни расми бор. Ўша хонада намоз ўқиймиз. Бу жоизми? Плакатларни умуман олиб қўйган яхшироқми ёки болаларим ўрганиб олгунича ҳайвон суратлари бор плакатлар деворда турса жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Суратлар қибла томонда бўлмасин. Шунингдек, намозхон намоз ўқиётганида кўзи тушмайдиган ҳолатда бўлса кифоя Валлоҳу аълам!