Махр қиймати қанча?

02:28 / 25.02.2020 | Durdona | 1135
Ассалому алайкум! Никоҳни фарзи бўлган махрни қиймати ҳозирги кунда қанча пул қийматида? (махр оладиган қиз соғлом, ақли жойида, илми бор)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида кишилар ихтилоф қилиб юрмасликлари учун гапни бир жойга қўйиш мақсадида маҳрнинг ози ўн дирҳам бўлса яхши, дейилган. Чунки шариатда бир нарсага арзигулик энг оз молнинг миқдори шудир. Шунингдек, маҳрнинг кўпининг ҳам чегараси йўқ. Бу ҳам эру хотин рози бўлган миқдоргача чўзилавериши мумкин. Аммо уламоларимиз маҳрнинг кўпи ўн икки увқиядан ошмагани маъқул, деганлар. 

www. muslimaat. uz/oila-jamiyat/nikoh-taloq/itеm/221-mahr-haqida#. UiCWINIy2DE

 Валлоҳу аълам!