Чақалоққа қандай азон айтилади?

02:01 / 25.02.2020 | Зёйиддин | 738
Ассалому алайкум! Чақалоққа қандай азон айтилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ солиҳ фарзанд ато этсин! Аввало таҳоратли ҳолатда бўлиш марғубдир. Чақалоқнинг ўнг қулоғига азон айтувчи қиблага юзланган ҳолатда азон айтади. Сўнгра чап қулоғига такбир айтади. Азон ва такбирнинг кайфияти масжидда айтиладиган азон ва такбир каби бўлади. Валлоҳу аълам!