Ассалому алайкум! Мен учинчи фарзандимни дунёга келтирганимга 10 кундан ошиб сутим камайиб охири келмай қўйди. Барча усулларни синаб кўрдик. Дорилар ичдим сут келтирадиган фойдаси бўлмади. Икки қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлган эдим. Фарзандимни дунёга келтиришда анча қийналдим, аммо ўз она сутим билан катта қилмоқчи эдим, лекин ҳамма мени бемеҳрликда айблаб “ўзинг хоҳлаганингда сут келар эди” дейишяпти. Мен ишлар эдим. Қўшнимнинг фарзанди туғилиб нобуд бўлган эди, аммо сути ҳеч қайтмади. Мен унга “ҳечқиси йўқ сиқилманг бизга сут она бўласиз. Мен ишга қайтсам сиз келгунимча мени боламни эмизиб турасиз”, деб ҳазиллашган эдим. Шу гапни ушлаб олишган. Тинимсиз-тинимсиз эслатаверишади. Мен фарзандимни жуда яхши кўраман. Қайси она ўз туққан боласини ёмон кўради. Мен энди сутим билан боқмасам гуноҳкор бўламанми? Фарзандимда ҳаққим бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Амаллар ниятларга кўрадир. Модом кўнглингизда ундай нарса бўлмаган экан, сиз гуноҳкор эмассиз, иншааллоҳ. Сут ҳам Аллоҳнинг ризқи, уни истаганига беради. Бошқаларнинг гапига эътибор қилманг. Валлоҳу аълам!