Ассалому алайкум! Биз таҳоратнинг фарз суннатлар ва одобларига қўлдан келганча амал қилиб бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳазратнинг "Руҳий тарбия" китобидан қалбнинг қандай тутиш кераклигини ҳам билиб олдик. Аммо кўп адабиётларда солиҳ инсонларниг гўзал таҳорат олишган эканликлари ҳақида ўқиб қоламиз. Чиройли таҳорат олиш қандай бўлишига жуда қизиқиб қолдим. Таҳоратда ҳам Аллоҳ учун ажраб чиқиш қандай бўлади? 6 ёшлик қизимни таҳорат олишга ўргатмоқдаман. Гўзал ва мукаммал бажариши учун нималарга кўпроқ эътибор беришим керак?
– Ва алайкум ассалом!
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг бир бўлагида: «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», дедилар.
Мана шу кайфиятда бўлиш керак. Аммо олти ёшли қиз буни англамаслиги мумкин. Чунки бу нарсаларни инсон ҳис қилиши лозим
Валлоҳу аълам!