Сафарда намозни жамлаб ўқиш

15:52 / 24 февраль | Nigora Babadjanova | 157
Ассалому алайкум! Сафарда, тўғрироғи умра сафарида намозни жамлаб ўқиш керакми? Биз умра сафарига борганда йўлда шом намозининг вақти ўтиб кетди. Эллик бошидан шу масала ҳақида сўрасак “Жамлаб ўқиш суннат”, деди. Жамлаб ўқишнинг ҳукми қандай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сафарда жамлаб ўқиш икки хил бўлади. Вақтий жамлаш ва суварий жамлаш. Вақтий жамлаш икки намозни бир вақтда жамлаб ўқишдир, худди ҳаж кунидагидек, пешин билан асрни ва шом билан хуфтонни. Суварий жамлаш эса, икки намозни бир вақтда ўқиш билан бўлмайди. Балки ҳар бир намоз ўз вақтида ўқилади, фақат бир намозни охирги вақтига кечиктирилиб, бошқа намозни аввалги вақтида ўқилади. Мисол учун: пешинни охирги вақтида ўқилади, сўнгидан аср вақти кириши билан аср намозини ўқиб олинади. Бу вақтда эмас кўринишда, яъни суратда жамлашга ўхшагани учун суварий жамлаш дейилди. Бизнинг мазҳабимизда мана шу турдаги, яъни суварий жамлаш олинган. Чунки ҳар намозни ўз вақтида ўқиш шарт. Вақтий жамлашни эса, бошқа мазҳаблар олишган. Валлоҳу аълам!