Умра ёки ҳаж сафарига маҳрамсиз борса бўладими?

10:36 / 26.02.2020 | Мунира | 1637
Ассалому алайкум! Мен келажакда ойижоним ва акам, опам билан умра сафарига бормоқчимиз. Шу Умра ёки Ҳаж сафарига боришдан олдин аёли турмуш ўртоғини розилигини олиши шарт экан. Лекин отам бизни Умра сафарига боришимизга қарши. Ёшлигимиздан бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган. Бизни иссиқ-совуғимиздан хабар олмаган. Отамни сўзларига кирмай рози бўлмасалар ҳам биз Умра сафарига чиқишимиз жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангиз билан орасида никоҳ бўлса ва сизлар унинг қаромоғида бўлсанглар унинг розилиги шарт.  Валлоҳу аълам!