Ассалому алайкум! Яқинда бизнинг бир қариндошимиз вафот этдилар. Жанозанинг 3- кунида бир одам “бугун майитнинг савол- жавобларининг охирги куни, бир одам қабр тепасига бориб “Мулк “ сурасини ўқиб, Қуръон тиловат қилиб келсин”, деди. Мен шу пайтгача қабрда 3 кун сўроқ бўлишини билмаган ва эшитмаганман. Шу гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида диний маълумот йўқ. У одам нимага асосланиб айтганини билмайман. Валлоҳу аълам!