Фарзанд асраб олиш

19:20 / 07.03.2020 | Shaxnoza | 629
Ассалому алайкум! Синглим соғлиги туфайли фарзандли бўлолмади. Қиз фарзанд чақалок асраб олди. Эрига номаҳрам бўлиб қолмаслиги учун қайнисинглиси эмизикли эди унга бир маротаба эмиздирди. Шу орада ўзи ҳомиладор бўлди. Туғиш мумкинмаслиги учун аборт қилдирди. Ўша пайтда ўзини кўкрагидан ҳам озгина сут рангда эмас, очроқ суюқлик келди. Ундан ҳам асраб олган қизига 1-2 томчи томизди. Энди асраб олган қизча эрига номаҳрам бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳали туғмай туриб кўкракдан келган нарса сут бўладими йўқми? Сут одатда бола туғилганидан кейин келади. Ўша нарсани сут деб фараз қилган тақдирда ҳам нега у қизчани эрига номаҳрам қилади? Эр аслида қизча учун эмиш орқали тоға? Чунки қизчани эмизган онаси эрга сингил. Агар синглингиз ўз сутини қизга берса ўзи сут она, эри номаҳрам эмас сут ота бўларди.  Валлоҳу аълам!