Вадий, мазий, маний

01:19 / 09.03.2020 | Sarvinoz To'raqulova | 6448
Ассалому алайкум! Вадий, мазий, манийларнинг фарқини тушунтириб берсангиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.

Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. 

«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.

«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.

Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.

 Валлоҳу аълам!