Ассалому алайкум Тикувчилик ҳунарини ўрганмоқдаман. Устозим қўл олиб, таниш билишларга кинна соларкан. Бу ишни қилгандан кейин албатта жинлар билан мулоқоти бўлади (яъни фол очиши). Мен уларга бу иш жуда катта гуноҳлигини, мумкин эмаслигини тушунтириб Ҳазратимизнинг шу хақда гапирган аудиоларини бир неча бор эшитсинлар деб юборганман. Энди мен улардан ҳунар ўрганиб юришим мумкинми? Гуноҳига мен ҳам шерик бўлмайманми? Мен 2ойдан бери уйларига қатнаб, ўрганиб юриман. Ишлари жудаям менга ёқади. Ўз ишларининг устаси. Шунга уларни яна қайси йўл билан қайтарсам бўлади? Ёшим улардан кичик, 13 йил фарқимиз бор.
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан. Аллоҳ тўғри йўлга бошласин. Сиз касбингизни қиляпсиз, унинг ишига шерик бўлмайсиз. Аммо устоз сифатида диний мукаммал кишини танлаш тақводандир. Валлоҳу аълам!