Бухгалтер касби

09:16 / 19.03.2020 | Muxlisa Komilova | 680
Ассалому алайкум! Ҳисобчи (бухгалтер) лавозимида ишлаб келмоқдаман. Эрим ҳам, уйдагиларим ҳам ишлашимга розилар. Лекин ишим юзасидан эркак кишилар билан муомалада бўламан. Асосан телефон ва телеграмм орқали. Эримни ҳаммасидан хабарлари бор. “Инсонларга ёрдам бераяпсан ишлайвер”, дейдилар. Ишлашим гуноҳмасми.?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Номаҳрамлар билан бўладиган мулоқотда шаръий чегарада турсангиз, жоиз.  Валлоҳу аълам!