Тузга суяк солиб қуйса касаллик давом этмайди?

17:01 / 20.03.2020 | Sattarova Dilafruz | 944
Ассалому алайкум! Ҳозир опамнинг уйига меҳмонга келганман. Опам тузга суяк солиб қўйган. “Бу нима?”, десам “касаллик насл сурмаслиги учун” дейди. “Бундай қилманг булар ҳаммаси бидъат, эшикдаги исириқ, қалампирларингизни ҳам олиб ташланг”, десам “бир сен ақллимисан”, деб қулоқ солмайди. “Буларни кўриб сизга индамаслигим менга гуноҳ”, дедим. “Мени қабримга сен тушмайсан”, дейди. Буларнинг барчаси кичик ширкка олиб келмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, булар ширк амаллар. Сиз опангизга имкон қадар тушунтираверинг. Ҳидоят Аллоҳдан.  Валлоҳу аълам!