Юз ҳақида

16:59 / 20.03.2020 | Madina | 1067
Ассалому алайкум! Мен косметологга мурожаат қилган эдим, юзимни тозалашни айтди ва ҳар хил пилинглар қилинади деди. Бир муолажаси бор экан, юзни тозалаб оқартиради ва 1 йилгача шу ҳолатда юрилар экан. Бунга динимизда қаршилик йўқми, юзим парвариши учун қилдирсам жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Биз бу соҳа вакили эмаслигимиз учун маълумотимиз йўқ, лекин соҳамиздан келиб чиқиб умумий қоидани айтиб ўтамиз. Шариатга хилоф ёки таҳорат ва ғуслни нуқсонли бўлишида монеълик бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!