– Ва алайкум ассалом!
Миқдаам ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир киши биродарини (Аллоҳ учун) яхши кўрса, унга ўзининг муҳаббатининг хабарини берсин», дедилар».
Иккисини Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ким бировни яхши кўрса, унга бу хабарни етказмоқ керак. Шунда иккинчи тараф ҳам муҳаббатга ўтади ва одамлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади.
Имом Термизий келтирган ривоятда:
«Бир киши бошқасини яхши кўрса, унинг исмини, отасининг исмини ва кимдан эканини сўрасин. Бу дўстликни мустаҳкамлайди», дейилган.
|
4497- وَقَالَ أَنَسٌ t: كَانَ رَجُلٌ عِنْدَ النَّبِيِّ r فَمَرَّ بِهِ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي لَأُحِبُّ هَذَا، قَالَ: أَعْلَمْتَهُ؟ قَالَ: لَا، قَالَ: أَعْلِمْهُ، فَلَحِقَهُ فَقَالَ لَهُ: إِنِّي أُحِبُّكَ فِي اللهِ، فَقَالَ: أَحَبَّكَ الَّذِي أَحْبَبْتَنِي لَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
4497. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бор эди. Унинг олдидан бир одам ўтиб қолди. Шунда у:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен мана буни (Аллоҳ учун) яхши кўраман», деди.
«Буни унга билдирдингми?» дедилар.
«Йўқ», деди
«Унга билдир», дедилар.
У унинг ортидан етиб борди ва:
«Мен сенга Аллоҳ учун яхши кўраман», деди.
«Мени яхши кўришингга сабабчи бўлган Зот сени яхши кўрсин», деди».
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ўзидан аввалги келган ҳадиси шарифнинг таъкиди ва амалий татбиқидир.
4498- عَنْ أَبِي مُوسَى t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: إِنَّمَا مَثَلُ الْجَلِيسِ الصَّالِحِ وَالْجَلِيسِ السَّوْءِ كَحَامِلِ الْمِسْكِ وَنَافِخِ الْكِيرِ، فَحَامِلُ الْمِسْكِ إِمَّا أَنْ يُحْذِيَكَ وَإِمَّا أَنْ تَبْتَاعَ مِنْهُ وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ مِنْهُ رِيحًا طَيِّبَةً، وَنَافِخُ الْكِيرِ إِمَّا أَنْ يُحْرِقَ ثِيَابَكَ وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.
4498. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Солиҳ улфат ва ёмон улфат худди аттор ва босқончига ўхшайди. Аттор ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳа, яхшиларга ёндашиш фойда келтиради. Ҳеч бўлмаганда уларнинг яхшилигини кўрган одам хурсанд бўлади. Аммо ёмонга ёр бўлган эса ёмон бўлади. Улар билан бирга бўлган одам ҳеч бўлмаганда «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади» деган мақолда айтилганидек ҳолга тушади. Шунинг учун доимо яхшилар, уламолар, фузалолар, тақводорлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Валлоҳу аълам!