Саҳобалар

08:26 / 20.03.2020 | Nozima | 578
Ассалому алайкум! Саҳобалар деганда кимлар тушунилади? Пайғамбаримиз (с.а.в) даврида у зотга эргашган эркак кишиларми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида у зотни кўрган ва иймон билан ўтган кишидир. Саҳобийлик фақат эркак киши учун эмас, саҳоба аёллар ҳам бўлган.  Валлоҳу аълам!