Рухсатсиз кийим бериш

10:11 / 23.03.2020 | Sadaf | 529
Ассалому алайкум! Мен 3йиллик келинман. Баъзи кийимларим тор бўлиб қолса синглимга ёки бирорта қўшнимга бераман. Лекин ўзимни онам қайнонангдан сўраб кейин бергин, дейдилар. У нарсаларни ўзлари оберган бўлсалар ҳам барибир эрингдан қайноненгдан сўраб бер дейдилар. Ўзимни буюмимни ҳам сўраб беришим керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўз нарсларингизга ўзингиз ҳақлисиз. Уларни қандай тасарруф қилиш ўз ихтиёрингизда. Буни бошқалардан сўрамай қилишингиз жоиз.  Валлоҳу аълам!