Таҳоратни бузадиган ва бузмайдиган ҳолатлар

17:37 / 27.03.2020 | Shavkat Choriyev | 841
Ассалому алайкум! Таҳоратим бузилдими бузилмадими деб иккиланса таҳорат бузиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шак билан яқин зоил бўлмайди, қоидасига кўра таҳоратингиз бузилмайди. Яъни, таҳорат олганингиз аниқ, уни кетиб қолганида шубҳа қиляпсиз. Бу шубҳа аниқликдан кучсиз бўлиб, уни кетказа олмайди ва сиз аниқликни олиб шубҳани тарк қиласиз. Таҳоратим бор деган гапни олиб, кетиб қолди, деган гумонни ташлайсиз.  Валлоҳу аълам!