Стипендиямни турмуш ўртоғимга беришим шартми? Унда мени ҳаққим йўқми?

17:09 / 27.03.2020 | 拉诺 | 647
Ассалому алайкум! Чет элда ўқийман. Турмуш ўртоғим қарз олиб мени ўқишга олиб кирганлар. Қарзимиздан қутулгунга қадар ҳар ойлик стипендиямни уларга берардим (500$ ойига). Қарзимиздан қутилиб олдик алҳамдулиллаҳ. Энди турмуш ўртоғимга стипендиямни бермасликни, ўрнига қизим учун ва уйимиз учун нарсалар сотиб олмоқчилигимни айтдим. Лекин эрим менга стипендиям уларга тегишли эканини ва унда мени ҳаққим йўқ эканлигини айтдилар. Стипендиямни ўз хоҳишимча ишлата олмаяпман. Стипендиямни уларга беришга диний томонлама мажбурманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талабалик маошида эрингизнинг ҳаққи йўқ. У сизнинг мулкингиз.  Ўқиётган сиз, маош сизга бериляпти. Қаердан унинг ҳаққи бўлади? Валлоҳу аълам!