– Ва алайкум ассалом! Болани невролог кўриши керак ва муолажалари қилиниши керак. Судорогага мойиллик бор экан болани иситма қилишидан, грипп ва ОРВИ касалликларидан жуда эҳтиёт қилишингиз керак бўлади. Бунинг учун болани чиниқтириш керак. Боланинг соғлом ҳолатида уйқуда нималарнидир гапириши бу унинг ривожланаётганидан далолатдир. Аммо бола тушида ҳаддан ортиқ бақирса, ҳис-ҳаяжонли бўлса демак кундузи нималардандир қаттиқ таъсирланган. Шунинг учун болаларни уйқуга ётишидан 3-4 соат олдин уларни уйқуга тайёрлаш керак. Ҳазми оғир бўлган таомларни бермаслик, телевизор кўрсатмаслик, компютер ва смартфонлардан фойдаланишига йўл қўймаслик, активликни талаб қилувчи ўйинларни ўйнатмаслик лозим. Валлоҳу аълам!