Болалар боғчаси

02:05 / 25.03.2020 | Dilorom | 511
Ассалому алайкум! Шариат бўйича фарзандни болалар боғчасига бериш мумкунми? Ҳозирда 3 та фатзандим бор алҳамдулиллаҳ. Каттаси 7 ёш, ўртанчаси 4 ёш ва 1 ойлик чақалоғим бор. Уйда овсиним билан яшаймиз. Уларда ҳам 2 нафар фарзанд: 3 ёш ва 2 ойлик чақалоқ. Мен 4 ёшли фарзандимни болалар боғчасига беришни хоҳлайман, лекин қайнонам рухсат бермаяптилар. Хўжайиним ҳам розилар, лекин оналарига қарши чиқолмайдилар. Менга ҳам уй ишлари, ҳам чақалоқ, ҳам катта фарзандларим, ҳам хўжайинимга, ҳам ўзим учун вақт ажратишга имкон керак. Шу ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаръан болани боғчага берилмайди, деган таъқиқ йўқ. Ишончли ер бўлса бўлди. Бу масалани сизлар ўзаро келишиб олишингиз зарур. Эрингиз онасини ўзи кўндирсин. Шаръий жиҳатдан шундай қарор қилишга ҳаққингиз бор.  Валлоҳу аълам!