Ассалому алайкум! Таҳоратли вақтимда қўлимга супер клей тўкилиб кетди. Таҳоратим бузилгач қайта таҳорат олай десам клей кетмай қолди. Бундай ҳолда таҳоратли ҳолимда клей тўкилган жойга сув тегиши шартми? Жавоб учун катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўл таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзо, яъни унга сув тегиши ва уни ювиш шарт. Аммо қўлга теккан нарса кетмаса ёки кетиши унга жиддий зарар етказадиган бўлса, у ҳолда сув тегмаслигига узр бўлади. Валлоҳу аълам!