Фарзанд

09:47 / 25.03.2020 | Мияссар Кабулова | 1183
Ассалому алайкум! Фарзанд бериш ҳукми ҳақида маълумот берсангиз. Бир яқин қариндошимиз фарзанди йўқ шунга Аллоҳ учун фарзандимни берсам савоб бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда фарзандсиз одамга фарзанд бериш тарғиботи йўқ. Бировга фарзандини берса, бунча савоб бўлади, деган гап йўқ. Бошқанинг боласини олиб боқиб олиш шахсий манфаат бўлади кўпинча. Болани боқиб олингани билан у шариатнинг кўрсатмаси бўйича ҳеч қачон ўзиники бўлиб қолмайди. Унинг нисбатини ўз ота-онасига бериш керак бўлиб қолади. Шу билан бирга бола боқиб олувчига номаҳрам бўлиб қолса, фақат боқиш билангина унга маҳрам бўлмайди. Ота-онаси тайин бўлган бола билан етимни боқиш орасида катта фарқ бор. Ота-онаси бор болани боқиш кўпинча боқувчининг ўз манфаати учун бўлади, унда етимнинг боққан савобини ололмайди. Аммо ҳақиқий етимни боққанга мислсиз ажр ваъда қилинган.  Валлоҳу аълам!