Ассалому алайкум! Онам кўзларига ўчмайдиган қилиб қора рангда лазер қилдирганлар. Ўшандан бери умуман очмайди. Кўзларидиги билан таҳорат олсалар таҳоратлари ўтадими? Ўқиётган намозлари қабулми?
– Ва алайкум ассалом! Мазкур нарса сув ўтказадиган бўлса, таҳорат ва намозлари дуруст бўлади. Акс ҳолда таҳоратлари ҳам, намозлари ҳам қабул эмас. Валлоҳу аълам!