Ақиқа

17:22 / 28.03.2020 | Akbarjon | 465
Ассалому алайкум! Турмушимдан ажрашганман. 2 та ўғлимга турмуш ўртоғим ақиқа қилмаган. Эндиликда ақиқа қилиш мени зиммамдами ёки отамними?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етган бўлса, қилинмайди. Ақиқа қилиш балоғат ёшигача. Уни қилиш отаси зиммасида. Имкон бўлса, сиз учун ихтиёрийдир.  Валлоҳу аълам!