Яхшилик илиниш

21:05 / 21 март | Olimjonova Gulchehra | 71

Ассалому алайкум! Балки бу тадбирни қилингандир бизга қоронғу бўлганлиги сабабли шу тадбирни илиндик. Онажоним бизни ёшлигимиздан буён грипп ҳасталигига чалинадиган бўлсак, Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қора дона яъни қора седана ўлимдан бошқа барча дардларга шифо деган ҳадисларига суяниб седанани қуруқ товада қовуриб нам рўмолчага тугиб бизга ҳидлатар эдилар бу ҳамма микробларни ўлдиради, дер эдилар ва биз ҳам шуни қўллаб Аллоҳнинг изни билан 1-2кунда оёққа туриб кетар эдик. Ҳозир ҳам шу нарсани оиламда қўллаб ва яқинларимга тавсия этаман. Эътиборингиз учун раҳмат соғ омон бўлинг.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Дарҳақиқат қора седана жуда кўп касалликларга даво эканлиги набавий тиббиётда ҳам замонаий тиббиётда ҳам аниқ исботини топган. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”,-дедилар.  Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.  Дарҳақиқат , қора седана ва унинг ёғи жуда кўп касалликларга шифо эканлиги набавий тиббиётда ҳам замонавий тиббиётда ҳам ўз тасдиғини топган.  Ушбу ҳадиси шарифдаги ҳақиқатга ҳаётимда беморлар билан суҳбат мобайнида ва кузатувларим асосида яна-да кўпроқ амин бўлдим.Касбим тақозоси билан кўп беморлар билан мулоқотда бўламан. Уларнинг ҳар бири ўзга бир олам-ҳар бирининг ўз дунёқараши , ўзига хос феьл-атвори,яшаш тарзи ва орзу-умидлари бор.Аммо ҳар бирининг муштарак истаги,мақсади бир-ушбу касаллигидан батамом халос бўлиш.Лекин ҳаётда шундай бўладики,кимдир бу мақсадига етиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади , кимларгадир эса шифо ушалмас орзу каби ,саробдек туюлади.Ана шундай беморлар орасида саратон касаллигига чалинган беморларни қайд этиш мумкин.  “Саратон!”. Қалбларга қўрқув солувчи ҳукм каби қабул қилинувчи оғир ташхис...
Ҳикоям қаҳрамонини ҳам (бу воқеа  яқин кунларда биз билан ҳамнафас яшаётган замондош Абдуллоҳ (исми ўзгартирилди) исмли йигитнинг бошидан кечирганлари) ушбу ташхис гангитиб қўйди. 31 ёшга қадам қўйган ,институтни тугатиб, банк соҳаси бўйича ишга кириб,турмуш ўртоғи ва жажжи ўғилчаси билан турмуш гаштини сураётган йигит учун бу оғир синов бўлди. Охирги пайтларда тез толиқиб , ҳолсизланаётгани,иштаҳаси сусаяётганини ишхонасидаги  куп юкламалардан чарчаш, асабийлашиш билан боғлаётган Абдуллоҳ қов ва бел соҳасидаги ўқтин-ўқтин безовта қилаётган оғриқларга дастлаб эьтибор бермади.Унча-мунчага шифокорларга мурожаат қилавермайдиган Абдуллоҳ  бир куни кечаси  ўткир пешоб тутилиши ,бел ва қовуқ соҳасидаги қаттиқ оғриқни ҳис қилиб уйғониб кетди. Одатдаги тиббий муолажалар наф бермагач у Республика Онкология Илмий Текшириш Институтига маслаҳат учун жўнатилди. Чуқурлаштирилган текширишлар асосида Абдуллоҳга “ Семинома “ ( жинсий аьзо раки
,3-босқичи , қорин бўшлиғи ва ўпкага метастази билан ) ташхиси қўйилди.  Бемор кимётерапия муолажаларига розилик беришдан аввал кўп ўйланди ,сабаби унинг ножўя таьсирлари ҳақида шифохонадаги беморлардан эшитганди. Касаллик белгилари кучая бошлагач, розилак беришга мажбур бўлди. Тегишли даво муолажаларидан сўнг кимётерапия муолажалари бошланди. 3марта кимётерапия олгач ҳам қонидаги саратон ҳужайралари борлигини кўрсатувчи тест ( АФП) ижобий чиқавергач ( бу кўрсаткич меьёридан анча баланд эди) , Абдуллоҳ ҳаётдан умидини уза бошлади , бутун ҳаёти кўз олдидан ўта бошлади. Унинг катта опаси анчадан бери унга Набавий табобат йўли билан даволанишни , буни ихлос билан қилса шифо топишини таькидлаб келарди . Аҳволи тобора оғирлашиб бораётган Абдуллоҳ 4-кимётерапия муолажаларини олишдан бош тортди. Аллоҳдан дардига шифо беришини сўраб, суннат асосида даволана бошлади. У ҳар куни седана донларини асал билан бирга қабул қилар, туя сути ( ва адашмасам пешобини ҳам )    маьлум тартиб асосида қабул қилар ,шифобахш гиёҳлар дамламасини ҳам канда қилмасди. Шу зайлда бир неча ойлар ўтди. Абдуллоҳ ўзини тобора яхши ҳис эта бошлади, кўнгил айниши, лоҳаслик, оғриқлар ,нафас сиқиши йўқолди ,вазнига вазн қўшилиб борарди. Унинг ва оила аьзоларининг дуолари зое кетмади- текширувлар унинг қонидаги онкомаркёрлар( саратон борлигини кўрсатувчи АФП курсаткичи) меьёрига тушганини кўрсатарди...

Ҳа, ўлимдан бошқа барча касалликларга шифо бор. Ҳозирда мен шахсан таниган ушбу бемор соғайиб, хатто ишга тушиб кетган , оиласи даврасида. Мени қўлимга қалам олишга айнан ана шу воқеа сабаб бўлди. Нега биз баьзи суннатларга беэьтибормиз? Нега бизга икки дунё бахту саодатини раво кўриб, умматларини соғлиғи ҳақида ҳам қайғурган Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саломатлик борасида берган  тавсияларини маҳкам ушламаймиз?!   Нега касал бўлгачгина бу ҳақида ўйлаб қоламиз? Шу ва шу каби саволлар мени Набавий тибдаги асосий даволардан бири ҳисобланувчи седананинг саратонга қарши таьсири борасидаги илмий маьлумотлар излашимга сабабчи бўлди.
       Тадқиқотлар кўрсатишича, саратон (рак) ҳозирги замонда ўлим ҳолатига олиб келувчи хавф сифатида  миокард инфарктидан кейин 2-ўринда туради ( Grundy 1991й). Кенг тарқалганлигига қарамай бу касалликни келиб чиқишига нима сабаб бўлиши аниқ эмас, таҳминларга асосланилган холос.  Касалликни даволаш ва уни назорат қилишга қаратилган катта ҳажмдаги изланишлар ва ҳаракатларга  қарамай ҳар йили миллионлаб инсонлар бу касалликнинг турли кўринишлари оқибатида дунёдан кўз юммоқдалар. Ўтган асрда замонавий медицинада бу касалликка қарши курашда  катта ютуқларга эришилди. Аммо саратон ҳали ҳам тўлиқ даволанилмайдиган касалликлар қаторида эьтироф қилиниб келиняпти.Олимлар янги ва ишончли маьлумотларга эга бўлиш учун халқ табобатини замонавий тиббиёт билан параллель равишда ўрганиб, изланишлар олиб бормоқдалар.  !000 йиллар давомида Nigella Sativa (  қора седана) нинг уруғи ,ёғи ва экстракти Аювердик тиббиётда ,Юнани табобати ва Хитой табобатида саратонга қарши восита сифатида қўлланилиб келинган.
                                                                                             Кўп асрлар давомида қора седана уруғи (порошоги) ва ёғини бутун дунёда, айниқса, Осиё, Африка, хусусан, Яқин Шарқ да миллионлаб кишилар кенг истеъмол қилиб келишган. Ажойиб хушбўйлиги билан ажралиб турувчи ўсимлик уруғи қора седана халқ табобатида ошқозон, юрак, кўз, нафас олиш йўллари, астма, бронхит, жигар ва буйраклар дисфункцияси, бош ва тиш оғриқлари, шамоллаш, кўнгил айниш, қусиш каби кўпгина касалликларга қарши ажойиб шифобахш доривор сифатида бежиз ишлатиб келинмаган. Бунинг устига, айнан қора седана инсон соғлигини тиклаш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш, куч-қувватини кўтаришда мисли йўқ  шифобахш воситадир. Шунингдек, қора седанани асаб системаси, ошқозон-ичак яралари, гижжа касалликлари, меъёрдан чиққан ҳайз ҳолатлари ва ҳатто саратон касалликларини даволашда ҳам қўлланилган.
Ушбу мақола қора седананинг ракка қарши таьсирини кенгроқ ёритиш мавзусидаги илмий изланишларга асосланган.Niglla Sativa ( қора седана) нинг саратонга қарши таьсирини ўрганишга қаратилган изланишлар нисбатан яқин йилларда (охирги 2-3-ўн йилликларда)  олиб борилди. Қора седана уруғида кўп биологик актив ингридиентлар аниқланган .Уруғлар ўзида эфир мойлари, оқсил,алкалоидлар ва сапонинлар деб аталувчи моддаларни тутади.( Ali, Blunden 2003 ). Олимлар томонидан седана таркибидаги 4 хил фармакологик муҳим компонентлар аниқланган: тимохинон (ТQ), дитимохинон, тимодигидрохинон ва тимол. Ана шулар орасида тимохинон (TQ) деб аталувчи модда кучли антиоксидант, анти-канцероген ( ракка қарши) ва анти-мутаген таьсирларга эга моддадир. Шу билан бирга у нисбатан хавфсиз (айниқса оғиз орқали қабул қилинганда ) бирикма ҳисобланади(экспериментлар кўрсатишича). Бундан ташқари седана уруғи  таркибидаги Альфа –гедерин ва сапонинлар ҳам табиий шароитда кучли саратонга қарши таьсирга эгалиги аниқланган.
   Қора седана уруғи ва унинг ёғи ёки унинг актив ингридиентлари,хусусан TQ  саратоннинг  қуйидаги турли кўринишларига қарши эффективлиги ( хайвонлар ва инсонлар устида ўтказилган тажриба ,синовлар асосида ) кузатилган:
-Миелобласт лейкоз ( оққон касаллигининг бир кўриниши);
-Кўкрак бези саратони;
-Тери раки;
-Жигар саратони(  Thabrew соавт 2005, Allmakk 2009 );
-Ошқозон ости бези саратонининг айрим турлари ;
-Ўпка саратони( Льюис ўпка карциномаси) (Swamy . Huet 2003):
-Фибросаркома ;
-Буйрак саратони .

Маьлумки саратон касаллиги иммунитет ўта пасайиши фонида ривожланади. Шунинг учун организм ҳимоя кучларини оширишда ҳам бу ўсимликдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.Организмни умумий мустаҳкамлаш учун седанани овқатдан кейин одатдаги бир кунлик (суткалик) меъёр бўлган 1 чой қошиғида  истеъмол қилиш яхши натижа беради, бундан кўп меъёрда истеъмол қилиш ярамайди.
  Касал аъзо сиртидан седана ёғини суртинг. Шунингдек, кунига 3 маҳал 1 чой қошиқ  қора седана ёғи аралаштирилган янги олинган 1 стакан сабзи шарбатини  (ичишдан олдин яхшилаб силтаб аралаштириб) ичинг. Бу дорини  ичишни 3 ой давом эттирасиз. (Томоқ саратони билан оғриган бир аёлнинг ҚСЁ ёрдамида муваффақиятли шифо топгани тажрибадан маълум).
Шунингдек саратон (рак) касаллиги билан оғриганларга  қора седанани чеснокка қўшиб истеъмол қилиш  ҳам тавсия этилади.
Онкологик касалликларни даволаш учун ҚСЁни бир бош кичкина пиёз аралаштириб истеъмол қилиш  ҳам тавсия этилади. Муолажа бир ойдан кам бўлмаган  муддат давом эттирилиши зарур.
 Томоқ ракида, кунига ҚСЁ истеъмол қилиш  тавсия этилади.
Уни касалликдан фориғ бўлиш ниятида истеъмол қилиш меъёри ва муддати бўйича ҳеч қандай чеклаш йўқ. Лекин АҚШда ўтказилган тадқиқотлар уни кунига 1 г дан 2 маҳал истеъмол қилинса,  иммун системасини фаоллаштирувчи шифобахш модда эканлиги  исбот-ланган.
ҚСЁни мунтазам истеъмол қилиб туриш умумий даволаниш жараёнига ёрдам беради, инсон организми инфекцияларга қарши фаолроқ курашади, саломатликни мустаҳкамлайди. Қора седана иммун системаси заифлашган ҳамма кишиларга тавсия этилади.
Огоҳлантириш
Ҳомиладор аёлларга ва аъзолари (жигар, буйраклар, юрак) трансплантация қилинган кишиларга қора седана ва седана ёғи истеъмол қилиш ман қилинади, уни истеъмол қилинганда организм иммунитети кўтарилади, бу эса жарроҳлик йўли билан қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб келиши мумкин.
Қора седана ва унинг ёғини мутахассиснинг маслаҳатисиз истеъмол қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.


Хулоса қилиб айтиш мумкинки,қора седана компонентларининг саратонга қарши таьсири минг йиллар аввал тан олинган эди. Юқоридаги илмий тадқиқотлар эса бу энди янги тарих. Бу соҳада янада янги ва кенг миқёсдаги тадқиқот ишларини олиб бориш зарур .Чунки қора седана айрим саратонни даволашда қўлланилувчи химиявий препаратларга нисбатан безарар ва самарали таьсирли ўсимлик ҳисобланади.Шунингдек Набавий табобатни ҳам замонавий тиббиёт билан бир қаторда ўрганиб , инсон саломатлигини сақлашда қўл келувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитларига амал қилиш зарур деб ҳисоблайман.

                    Pub Med , Web of science ва бошқа интернет материал-
                    лари ҳамда шахсий кузатишлар асосида тайёрланди.