Мукаммал психолог бўлишим учун қаерга ўқишга киришим лозим?

04:57 / 06.04.2020 | Шахзода | 701
Ассалому алайкум! Ёшим 16 да, мен психолог бўлишни жуда хоҳлайман. Одамларга фойдам тегсин, сизларга ўхшаб, ҳар бир ишимда умримни охиригача савоб бoлсин дейман, шунга менга тўғри йўл кўрсатинг. Қайси ўқишга топширсам, мукаммал психолог бўлиб етишаман? Менга қайси фанлар керак? Ўқишга топширшимга 1 йил қолган мен шу бир йилимда мукаммал шу фанларни ўрганаман. Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психолог бўлиб етишиб чиқишингиз учун биринчи ўринда Пайғамбар алайҳиссаломнинг умрларини, уларнинг хулқларини, инсонларга қилган муомалаларини, ислом тарихини ўрганиб чиқишингиз керак. Негаки психологияни ўрганиб борар экансиз шариатимизга тўғри келмайдиган кўпгина томонлари борлигини кўра билишингиз керак. Инсонларга маслаҳатлар бераётганингизда, уларнинг ҳаётидаги қийинчиликлари, изтироблари устида ишлар экансиз тўғри йўлни  топиш учун ҳидоят йўлида юришни асос қилиб олишингиз керак. Чунки инсонлар психологик нуқтаи назардан қанчалар илмли бўлмасинлар ва бу илмларига амал қилиб яшамасинлар шариатга бўйсуниб яшамас эканлар қалбларининг тубида қандайдир изтироб, тушкунлик ҳолати, нималарнидир нотўғри қилаётганлик ҳисси тинчлик бермайди. Шариатни яхши билиб олсангиз ва психология факультетида ўқиб чиқсангиз хотиржам  психолог бўлиб ишлай оласиз. Психология факультетига ўқишга кириш учун эса ҳар йили ҳар хил талаблар, бир-биридан фарқли шартлар қўйиляпти. Уларни интернет тармоқларининг махсус сайтлари орқали кузатиб туришингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!