– Ва алайкум ассалом! Кечқурун кичик ҳожат қилиб қўйиш бу Энурез касаллиги ҳисобланади.
Одатда отанинг энергияси етишмайдиган, она ўта қаттиқ қўл ёки эркинлиги чекланган ўғил болаларда учрар экан. Бола қўрқоқми, демак қўрқуви бекорга эмас, бунга бирор сабаб бор. Шуни аниқлаш керак. Она фарзандига нисбатан назарини ӯзгартириши, ҳар бир ишда ишониши керак . Бундай болаларни яхши эркак тренерга ёки ҳунарга устозга бериш унда эркаклик энергиясини, ишончини оширишда ёрдам беради. Оилада бундай болаларга сўз эркинлиги, фикрлаш эркинлиги, ҳаракат эркинлиги берилиши керак бӯлади. Невропатолог кўригидан ҳам ўткизиш зарур.