Чақалоқ юзини тирнаши

22:56 / 05.04.2020 | Зайнаб | 691
Ассалому алайкум! 3 ойлик чақалоғим бор. Бизни қийнаб, хавотирга солиб турган муаммо шундаки, чақалоғим юзини кўп тирнайди, юзлари қизариб юмталаниб кетади. Ҳамда бармоғини кўп сўради. Қорни тўқ бўлса ҳам сўраверади, сўрғич берсак олмади. Баъзан нимадандир чўчийди, тўқ рангли нарсаларни кўриб баъзан йиғлаб юборади. Ўзимиз ал-Азҳар олийгоҳи талабаси бўлганимиз учун Миср шаҳридамиз. Ҳозир карантин докторга бора олмаймиз. Интернетдан излаб кўнгилдагидай жавоб топа олмадим. Чақалоғимнинг бу одати эса кундан кун ортиб бормоқда. Илтимос маслаҳат беринг. Аллоҳ рози бўлсин, бизга беминнат ёрдам бераётганингиз учун икки дунё саодатини берсин.
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Хавасдаман, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин, манфаатли ва барокатли қилсин. 

4-6 ойликкача бундай ҳолат чақалоқ учун норма ҳисобланади, сабаби гўдакларда ҳаракат координацияси бу даврда такомиллашмаган бўлади ва у ҳаракатларини назорат қила олмайди. Баъзи болалар онани меҳрига интизорлигини  шундай намоён қилади, болага кўпроқ мехр бериб ёнида кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳечам хавотирга ўрин йўқ! Чақалоғингизнинг қўлига ўзига мос қўлқопча кийгазиб қўйинг доим. Бармоқ сўриши ҳам одатий, табиий рефлекс. Баъзи болалар сўрғич танглайига қаттиқ ботганлиги сабабли эма олмайди, бармоқларига қўлқоп кийгизсангиз уни ҳам сўра олмайди. Агар уйқуси ёмон бўлиб безовта бўлаверса, кўп чўчиса Циннаризин таблеткасини 4 га бўлиб , 4 дан бир бўлагини кечасига 1 маҳал ичириб туринг 1 ой, иншааллоҳ, яхши бўлади. Валлоҳу аълам!