Савдоим ҳалолми

02:46 / 07.04.2020 | Mahbuba Vahhobova | 614
Ассалому алайкум! Мен группа очганман. Буюртма асосида келади. Пулини олдиндан тўланади. Чунки “пулини кейин бераман” деб буюртма қилишгандан кейин “олмайман” дейдиганлар бўлган. Мен куйиб қолганман. Шунинг учун буюртма бераётган инсонга “аниқ ўлчамни айтинг, олинган нарса алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди”, деб бошида огоҳлантираман. Шунақа қилиб савдо қилишим тўғрими? Аввалги саволимнинг жавоби учун ташаккур. Аллох ажрингизни бериб, Икки дунё саодатини кўринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

Савол. Шартнома тузилаётган пайтда сотиладиган нарсанинг ҳамма қийматини ёки баъзи бир қисмини нақд бериб сотувчи молни кейинроқ топширишни шарт қилса, шу байъ (савдо) жоиз бўладими?

Жавоб. Байънинг асли савдолашилгандан кейин сотувчининг зиммасига сотилган молни топшириш, харидорга эса унинг нархини нақдга келишилган бўлса нақд, насияга келишилган бўлса, муддати келган пайтида тўлаш вожиб бўлади.

Лекин сотувчи савдолашаётган молни кейинроқ беришни шарт қилиши байъ тақозо қилган нарса эмас. Бу шарт фуқаҳолар наздида фосид шарт ҳисобланади. Нархини аввалдан тўлаб молни маълум бир муддатдан кейин қўлга олиш битими фуқаҳолар наздида истижрор савдоси қаторига кириб, бу тузилган битм байъ эмас, балки байъга ваъдалашув ҳисобланади. Савдо битими молни ҳаридорга топширилган вақтда ниҳоясига етган бўлади. Шунга биноан, харидор молни қўлга олмасдан туриб, ўзиники бўлмаган нарсани сотиш, бировга ҳадя қилиш каби молни тасарруф қилиши жоиз эмас. 


«وَمَنْ بَاعَ عَيْنًا عَلَى أَنْ لَا يُسَلِّمَهُ إلَى رَأْسِ الشَّهْرِ، فَالْبَيْعُ فَاسِدٌ»؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ فِي الْمَبِيعِ الْعَيْنِ بَاطِلٌ، فَيَكُونُ شَرْطًا فَاسِدًا، وَهَذَا؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ شُرِعَ تَرْفِيهًا، فَيَلِيقُ بِالدُّيُونِ دُونَ الْأَعْيَانِ.

Ким муайян бир молни (салам савдосидан ташқари) бир ойгача харидорга топширмасликни шарт қилса, савдо фосид бўлади (чунки нархнинг насияси жоиз) молнинг насияси ботилдир. (Ҳидоя)

Валлоҳу аълам!