Иккинчи хотин

10:27 / 09.04.2020 | Абдусами | 923
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар саволим ноурин булса узр сурайман мен ишлайман лекин 5 махал намозимни укийман. Биринчи Саволим мени иккита хотиним бор биринчисидан 4 та фарзандим бор иккинчисида эса йўқ кайси бирини афзал куришим керак. Иккинчиси саволим биринчи хотиним телефоним телеграмим имо хатто кириш чикиш кунгирокларини вайфай оркали телефонига улаб олган хатто каерга борсам борган жойимгача схема килиб курсатиб турадиган даражада хотиним мени шунчалик тергашига хакки борми мени иккинчи хотинимга уйланишимга карши эди лекин мен яширинча уйланганман билиб колиб тилфонимни узига улаб олган эмиш учиртиролмаяпман буни окибатида иккинчи хотинимни холидан хабар ололмаяпман устоз бунинг гунохи кимга булади менгами еки биринчи хотинимгами уни иккинчи хотинимниям кабул килишимга кундириш учун кандай йул тутсам булади биринчи хотинимни хеч нарсага кундиролмаяпман нима десам аксини киляпти шунга менга маслахат беринг иккинчи хотинимхам бировни суюкли фарзанди биринчи хотинимни деб иккинчи хотинимни ташаб куйиб булмайдику жавоб учун олдиндан катта рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хотинлар орасида адолат қилиш керак. Бу асосан муносабатда бўлади, таъминотда, кун ва тун тақсимотларида. Биринчи аёлингиз сизни бундай кузатиши ва тафтиш қилиши ножоиз. Иккинчи аёлингиз олдидаги эрлик вазифаларингизни адо этишдан сизни тўсса, гуноҳкор бўлади, албатта. Ҳам эрга итоат қилмагани, ҳам бошқа аёлнинг ҳаққидан маҳрум қилгани учун.  Валлоҳу аълам!